Қабр яқинида турганлар унга уч сиқимдан тупроқ ташлашлари мустаҳабдир.{ИЖТИМОИЙ ОДОБЛАР китоби, 437-бет.} Савол: Уч сиқим тупроқ ташлашни сабаби нима ва ҳозирги тупроқ айлантириш шундан қолганми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳа, шундан қолган. Дафнда ҳозир бўлган киши қабрнинг бош томонида туриб унга уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундоқ қилганлари ривоят қилинган.