Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Исломга зид ва нотўғри йўлларга, чунончи, ваҳобийларга бир пайтлар ишониб юрувдим. Чунки улар ўзларини шундай намоён қилардиларки, худди уларга эргашсам, бахтга эришгандек кўринарди. Уларнинг мазҳабига кирмадим, фақат гумонлар билан юргандим. Тўғри йўлни Аллоҳнинг кўрсатмаси билан танитган олимларга нима қилсам яхшилик қилган бўламан?
Уларнинг ҳақига дуо қилинг.