Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Аёлимнинг ёши 22 да, 2 фарзандим бор. Аёлимнинг илми, иймони заиф. Бир танишим “агар аёлингга исломни ўргатмасанг, у дунёда сўраласан” деди. Унга китоблар олиб бердим, китобларни жуда хато ўқияпти ва сураларни хато ёд оляпти. Менинг ҳам илмим жуда мукаммал бўлмаганлиги сабабли, ҳам ишдан қўлим тегмаётганлиги учун унга бошланғич (иймон, ҳаром ва ҳалол, намоз) илм берадиган бирор жой ёки устоз борми? Шу борада маслаҳат берсангиз. Аёлимга илм олиши учун шароит яратиб бера оламан.