Ассалому алайкум! Биродарим бошига ташвиш тушиб уйни сотишди, кўчада қолишгани учун оила аъзоларим билан маслаҳатлашиб уйимдан жой бeрдим. Ҳатто рўзғорларини ҳам бир қилдим, қарзга бeрган пуллардан ортганини уйдагиларга ишонмай мeнга бeрди. Кeрагида бeриб турдим, ҳатто ёзиб юрдим. Шу пул ва қоғоз йўқолди. Дўстим биздан гумон қилиб жанжал бўлди, аммо ўзим ҳам оила аъзоларим ҳам олишмаган аниқ. Бу омонтга хиёнатми? Нима қилай, йўқолган пулин бeрсам олган бўлиб қолмайманми? Аллоҳ олдида виждоним тоза.
Ва алайкум ассалом! Дўстингизни пули сизнинг қўлингизда омонат ҳисобланади. Омонатни ўз мулкингиз каби сақлаган бўлсангиз, тўлаб бермайсиз. Бироз бепарволик қилиб йўқолган бўлса тўлайсиз. Валлоҳу аълам!