Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хўжайинимдан сўрамай пул ишлатсам

08:05 / 13.06.2023 | Xafiza | 577

Ассалому алайкум! Хўжайиним қўллари қаттиқроқ тежамкор. Лекин пулни яхши топади. Ўзим ўқтувчиман яхши ойлик оламан аммо, ойлигимни ҳам ўзлари ишлатади. Ҳоҳлаганимча ишлатолмайман. Ота онам йўқ. Минг рахмат Акам мени қийналиб кантирактда ўқитган ва узатди ҳам. Мен бу яхшиликларига жавоб қайтаргим келади. Камига ҳозирги кунда қийналиб яшаяпти. Катта акам касаллик сабаб оламдан ўтди. Болалари ва аёли кичик акам билан яшайди. Хуллас мен уларга ёрдам бергим келади. Меҳмонга борганимда ҳам эрим ортиқча пул бермайди. Уйга ҳам ўзидан билиб нарса олиб келмайди. Садақа ҳам чиқаравермайди. Мен сўрамасдан пулидан ишлатсам бўладими? Егим келган нарсани есам ёки Акамга ўтиб кетган акамни болаларига жигарларимга оз бўлсада кийими оберсам бўладими? Бу ҳам садақаку. Сўрамасдан акамни қизига оёқ кийим обергандим байрамга. Шунга виждоним қийналяпти. Мен гуноҳ иш қилдимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида аёлни топган пулида эрнинг ҳаққи йўқ. Аёл ўзи топган пулини тасарруфини ўзи қилишга ҳақли. Аммо шу сабаб оилада уруш-жанжал кўтариладиган бўлса муроса йўлини танланг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat