Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аввалги ва бугунги қазо намозларини ўқиш тартиби

11:41 / 15.06.2023 | Furqat Toxirov | 790

Ассалому алайкум! Агар бир банда 24 ёшида намоз ўқишни бошлаган бўлса, аммо мисол учун: бугундан Аллоҳга тавба қилиб намоз ўқишни бошласаю, лекин шу куннинг ўзида аср намозини қазо қилиб қўйса. Қазо қилган намозини шу кунда ўқийдими ёки аввалги қазоларига қўшиб (ҳар кунги намозлари нилан эртаси куни аср вақтида) ўқийдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иложи борича тезроқ қазосини ўқийди.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ نَسِيَ صَلَاةً أَوْ نَامَ عَنْهَا، فَكَفَّارَتُهَا أَنْ يُصَلِّيَهَا إِذَا ذَكَرَهَا».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир намозни унутса ёки ундан ухлаб қолса, каффорати уни эслаган заҳоти ўқиб олишдир», дедилар». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat