Ассалому алайкум! Биз биринчи марта закот беришликка қодир бўлдик. Турмуш қурганимизга 5 йил бўлди, фарзанд кўра олмаяпмиз. Ҳозир чет элдамиз. Ўзбекистонга қайтиб даволанмоқчимиз. Закотга йиғилган пулни ичида маълум бир қисмини даволанишга ажратганмиз. Умумий йиғилган маблағимизни ҳисоблаб закот берамизми? Ёки,даволанишга ажратган пулимизни чиқариб ташлаб ўшандан қолганигами?