Ассалому алайкум! Менга китоблар ҳадия қилишди. Аммо китобларни ҳадия қилган одамни билишимча даромадига ҳаром аралашган(яъни у одам ишлаши жараёнида бошқа бировларни ҳаққини суистемол қилиш бор, уларни мулкларидан берухсат фойдаланиб даромад олиш бор). Ва табиийки у одам жуда катта эҳтимол билан шу даромадидан менга китоб ҳадя қилган. Шу одам менга берган китобларни ўқишлигим жоими? Агар жоиз бўлмаса, у китобларни нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром пуллар эвазига сотиб олганига гумонингиз ғолиб келаётган бўлса ўзига қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!