Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Битта хотини ишласа, биттаси ишламаса

22:48 / 14.03.2014 | Abdugaffor | 2955
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бир танишимнинг тенгдош, ҳусндор, узоқ аёл қариндоши бор эди. Битта фарзанд билан эри ўлиб қолди. Аёлнинг ота-оналари танишимга иккинчи хотин қилиб олишни шама қилишибди. У аёл ишлайди, авратларини имкони борича ёпиб юради. Танишим имомимиздан: “Шу аёлни никоҳимга олсам” деб сўради. Имомимиз “Биринчи хотинингиз ишламайди. Бу аёл кўчада юради. Номаҳрамлар билан гаплашади. Шуларнинг ҳаммасига сизга гуноҳ ёзилади” деган мазмунда жавоб бердилар. Ишлатмай деса, танишим ҳам ўртаҳол, қийналиб қолади. Имомимиз фикри кучли инсон. Танишим ҳақида кенг маълумотга эгалар. Эҳтимол, бошқа факторларни ҳам назарда тутгандирлар. Шу хусусда Сиз Муҳтарам Ҳазратнинг фикрларини билмоқчи эдик.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мени бу ҳақда ҳеч қандай маълумотим йўқ. Имом домлага қўшиламан. Бир олим одам айтган нарсани бошқадан сўраш яхши эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat