Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен бермоқчи бўлган саволимнинг жавобини сизнинг китобингизни ўқиб билиб олганман, бунинг учун сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Лекин мақсадим баъзи шу гапни уялмай гапириб юрган домлаларимизга сизга ўхшаган Устозлар айтиб қайтаришса яхши бўлар эди. Тошкентнинг машҳур имомларидан бири мавъизада ( 500-1000 га яқин одам бор) Саҳиҳи Бухорийнинг нотўғри таржимасидаги бир ҳадисни айтиб “Пайғамбаримизнинг олдиларига калтакесак қовуриб келишди. У зот емадилар. Лекин бир саҳобий еди, унга индамадилар” деб ҳаром нарсани саҳобага едириб Расулуллоҳни мақтаяпти. Ҳадисни нотўғри таржима қилиб айтса ҳам ҳадисдаги: “Ман казаба алайя” га дохил бўладими? Беодоблик қилган бўлсам узр, ўша домладан уч-тўрт марта эшитиб ёзишга мажбур бўлдим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Албатта! Бундай ҳолатда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Мен бу ҳақда алоҳида мақола ҳам ёзганман. Саҳиҳул Бухорийдаги ушбу ҳадисни аввал таржима қилганлар шундай нотўғри таржима қилганлар.