Ассалому алайкум! Куни буйи рамазон рузасини тутиб юрган инсон ифторлик қилгандан кейин спиртли ичимлик истеъмол қилса нима бўлади? 2). Кейин ўша инсон учун шариатнинг хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). Гуноҳкор бўлади. Рамазон ойида қилинган гуноҳлар бошқа ойларга нисбатан хавфлироқдир. Чунки бу ишда ойни беҳурмат қилиш ҳам бор.
2). Тонгдан то қуёш ботгунига қадар рўзани бузадиган амалларни қилмаган бўлса рўзаси дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!