Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ер юзида жаннат тупроғидек тупроқ бор эмиш. Бу ҳақида Ёрқинжон домла савол жавобда айтган экан. Шу қанчалик ҳақ ёки ибратли маънода ҳикояларданми бу?
Ва алайкум ассалом! Сиз исмини зикр қилган домла “бу гапни эшитмаган эканман” дедилар. Уммон салтанатидаги мадрасалардан бирида 2-синф араб тили муаллими талабаларнинг имтиҳон варақаларига баҳоларини қўйиб ўзларига тарқатди. Талабалар ичида бири устознинг баҳо қўйишидан ажабланиб, “бирорта жавобимнинг ёнига хато белгисини қўймабсиз, лекин баҳоим пастроқ бўлибди” деди. Муаллим “Хато жавобни тўлиқ бўлмаганида” деди. Ўқувчи юқори баҳонинг талабида қаттиқ туриб олди. Устоз талабалар ичида у болани қийин аҳволга солиб қўймаслик учун : “Қачон жаннат тупроғидан келтирсанг баҳоингни юқори қилиб қўяман” деди. (Буни ўқувчи уддасидан чиқа олмайди деган мақсадда айтди). Эртаси куни ўқувчи бир халтада тупроқ кўтариб келиб, “Бу жаннат тупроғи” деди. Устоз ажабланиб, “Қаердан келтирдинг” деди. Шунда бола “Онам тупроқ устидан юрдилар, мен эса юрган изларини тпроғини тўплаб шу халтага солиб келдим. Чунки сиз “Жаннат оналар оёғи остида” деган эдингиз” деди. Устоз ўқувчининг зийраклигига қойил қолди. Аслида жаннат тупроғи ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : ثُمَّ أُدْخِلْتُ الْجَنَّةَ، فَإِذَا فِيهَا حَبَايِلُ اللُّؤْلُؤِ، وَإِذَا تُرَابُهَا الْمِسْكُ Ибн Шиҳоб Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Сўнгра жаннатга киритилдим. Қарасам, унда марварид гумбаз бор экан, тупроғи мушк экан».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!