Ассалому алайкум! Мен бугун машинамда бошқа четда турган машинани азгина туртиб олдим эгаси кўрмади, дарсга кеч қолаётганлигим сабабли машинадан тушиб эгасини чақирмадим, энди ўша жойга борсам у машина йўқ экан, талофат унчали катта бўлмади. У машинани топишни имкони йўқ мен нима қилсам тўғри бўлади, охиратга бу ишни қолдирмаслик учун?
– Ва алайкум ассалом! Имкони йўқ деманг, яқин атрофда кузатув камераси бўлса ўшани текшириб қаранг. Агар мутлақ топишни имкони бўлмаса етказган зарарингизни ўша машина эгаси номидан садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!