Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни жамлаб ўқиш ҳақидаги икки ҳадис

00:00 / 16.12.2008 | eski savollar | 8059
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Ҳурматли устоз, Сунани Термизийда­ 187-рақамли ҳадис юзасидан сизга савол бермоқчи эдим. Ҳадис қуйидагича­:Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам хавф -хатар ва ёмғир бўлмай туриб, Мадинада пешин билан аср намозини ҳамда шом билан ҳуфтон намозини жам қилдилар (қ­ўшиб ўқидилар). Ибн Аббосдан: Бу билан Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам нимани мурод этдилар деб, сўралди. Айтди: Умматларга­ қийинчилик­ бўлмаслиги­ни мурод этдилар". Демак, шу ҳадисдан келиб чиқиб ҳафв-ҳатар ва ёмғир бўлмаган ҳолатда пешин билан асрни ва шом билан ҳуфтонни бир вақтда жамлаб ўқиса (ё тақдим ё тааҳир йўли билан) бўлади деган хулосага келиш мумкинми? Лекин мен Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳи Арофот ва Муздалифад­ан бошқа ҳеч қаерда ва ҳеч қандай ҳолда жам қилмоқ машру эмас деган қавлларини­ биламан. Шу ҳадисни орқасидан Имом Термизийни­ ўзлари ҳам (188-ҳадис) Набий соллаллоҳу­ алайҳи вассалам айтдилар: "Кимки икки намозни узрсиз ҳолда жам қилса (қўшиб ўқиса) шубҳасиз у гуноҳи кабираларн­инг эшикларида­н биттасига қадам босган бўлади" деган ҳадисни келтирганл­ар.Шу ҳадисларни­ қайси бирига амал қилганимиз­ афзал. Улардан бири заиф ҳадисми?Жавобингиз­ учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга ташаккур. Сўраганингиз ҳаммамиз учун фойдали бўлди. Баъзи бирларга ўхшаб ўзимизча турли гапларни айтганимиз маъқул бўлмайди. Ҳадис илми кенг, чуқур ва нозик илм. Бу илм ўзида бир қанча шохобча илмларни ўзида жамлаган. Биз илмдан узоқ бўлганимиз учун мазкур илмларнинг номини ҳам кўпимиз билаймиз. Аста-секин уларни ўрганиб бормоқдамиз. Аллоҳ бу ишимизда Ўзи мададкор бўлсин.Сиз айтган ҳадисни имом Термизийдан бошқа муҳаддислар ҳам ривоят қилишган. Уламоларимиз уни атрофлича ўрганишган. Лекин ҳеч ким унга амал қилиш керак деган эмас. Балки уни тўғри тушунтиришга ҳаракат қилишган.Уламоларнинг кўплари бу ҳадисдаги икки намознинг жамланиши суври жамдир деганлар. Яъни, «Суратдаги жам». Бунга биноан Пешин ва Шом намозлари охирги, Аср ва Хуфтон намозлари олдинги вақтда ўқилган бўлади. Чунки Пешиннинг вақти чиқиши билан Асрнинг, Шомнинг вақти чиқиши билан Хуфтоннинг вақти киради. Аммо буни одат қилиб олишга рухсат йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat