Ассалому алайкум! Тахорат вақтида мисол бармоқдан қон чиқса унга лейкопластер қилиб устидан сув масх қиламиз, хурматли устоз шу лейкопластер қилгандан кейин қон тўхтаса кейинги намозда яна тахорат қилиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Жабирага (яъни, яра устидан боғланган латтага) масҳ тортишлдик жоиздир, гарчи бетаҳорат ҳолда боғланган бўлса ҳам. Чунки, Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзлар ҳам шундай қилиб, ҳазрати Али (р.а) га ҳам шундай қилишни буюрганлар. Жабирага масҳ тортишда унинг кўпига масҳ тортиш кифоя қилади. Жабирага масҳ тортишликка таҳоратда ҳам, ғуслда ҳам рухсат берилади. Унинг масҳининг муддати йўқ. Агар жабира остидаги яра битмай тушиб кетса, масҳ бузилмайди. Агар яра битган бўлса, масҳ бузилиб, ювиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!