Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

12:10 / 25.07.2023 | Адхам | 362

Ассалому алайкум! Мен кийим кечак тижорти сохасида ишлайман. Ойлигимни бир йилда бир марта, яъни йилни охирида оламан. Декабрь ойини охирида йил бойича килинган савдодан фойда чикарилади. Умумий килинган фойдадан мен хак оламан. Йил буйи узимни эхтиежларим учун ишхонадан пул олиб кераклича ишлатаман. Йил охирида ойликни чикганида йил буйи килинган харажатларим ойлигимдан олиб ташланиб колган фойда колимга берилади.Ишга 2021 йил кирдим. 2021 йил охирида менга 10 000$ ойлик хисобланди. Шунда йил буйи килган харажатларим олиб ташланди ва колимга 5 000$ келиб тушди. Мол нисобга йетди.Кейинги йил буйи 5 000$ дан харажатлар килиниб кулимда пул колмади. Ишхонадан олиб ишлатишни бошладим. Шунда 2022 йилнинг охирида химоб китоб килинди ва яна 10 000$ ойлик чикарилди. Аммо пул танкислиги сабаб ойлик янги йилни апрелида берилди. Кулимга 6 000$ берилди харажатларим олиб ташланиб. Шунда закотни кандай ва канча тулашим керак болади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 2021 йил охирида қўлга киритган 5000 пулингизга бир йил тўлмасдан тўлиқ сарфлаб юборганингизни ёзибсиз. Шу туфайли унинг закоти вожиб эмас. 2022 йил охирида нисоб миқдоридаги пулга ҳақдор бўлибсиз, ўша вақтдан унинг учун йил бошланади, гарчи апрелда қўлга олган бўлсангиз ҳам. Агар қўлингизда аввалроқ нисобга етган бошқа пулингиз бўлса ўшанга қўшиб юбориб, унинг йили билан ҳисоблашингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat