Ассалому алайкум! Хазрат Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуф хазратларининг қаламларига мансуб “Кифоя” китобининг рибо бобини ўқиб ўз сохамиз хақида бир савол пайдо бўлди. Яъни биз брусчатка қолипларини қайта ишлаш билан шуғулланамиз. Махсулотни (яни эски қолипларни) олиб келган кишидан торозуда тортиб оламиз ва кўп холларда олдин келган махсулотларга қўшиб юборилади. Ундан сўнг олдиндан тайёрлаб қўйилган янги махсулотни бу мижозга бериб қайта ишлаш хизмати учун малум миқдорда қўшимча маблағ оламиз. Одатда мижозга олиб келган кг га етарли махсулот берамиз. Саволим шундан иборатки ; Биз махсулотни кг да олиб яна кг да бериб устидан маблағ олишимиз дурустми? Ёки кг да олиб бераётганда донага ёки кв метрга берсак яхшими? Бу хакда бази илмли кишилардан сўрасак бу нарса фақат таомларда бўлади, бошқа нарсаларга алоқаси йўқ дейишяпти.
– Ва алайкум ассалом! Рибо аввало килоли ва литрли нарсаларда бўлади. Сизларни маҳсулотларингиз ҳам килоли бўладиган бўлса унда ҳам рибо бўлади. Рибо фақат таомга тегишли эмас. Темир-терсак каби килолаб ёки литрлаб ўлчаб оладиган барча нарсаларга тегишли. Қайтариб олиб келинганларини алоҳида пулга сотиб олинглар, сўнг ўша пулига янги маҳсулот бераверасизлар. Валлоҳу аълам!