Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саёҳат пакетлари ва авиабилетлар савдоси

14:50 / 25.07.2023 | Islombek | 409

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, саволим саёҳат ва учиш чипталари сотиш ҳақида. 1. Биз чет давлатлари учун саёҳат пакетларини сотамиз, ҳар бир сотувимиз учун бизга саёҳат ташкилотчилари томонидан маълум % миқдорда ҳақ тўланади, шу ишимиз жоизми? 2. Баъзида шу пакетлар нархига қўшимча пул қўшиб сотилади, шунда бизга бериладиган фоиз+ўзимиз қўшган пул ҳолатда фойда қолади, бу ишимиз жоизми? 3. Авиачипталарни мижозларга таклиф қиламиз, рози бўлишса уларни номига билетни сотиб олиб берамиз, бунга ҳақ оламиз, бу жоиз бўладими? 4. Баъзи давлатларга киришда сизда бориш ва қайтиш билетингиз бўлиши керак бўлади, шунда биз мижозга учишига оз вақт қолганда қайтиш билетини брон қилиб берамиз, қайтишга билет олмасдан туриб брон билан регистратсиядан ўтади, у брон билетни кейин ҳоҳласа сотиб олади ёки отказ қилса бўлади, шу ишлар жоизми? Саволларимиз жавобини топиб рисқимизни ҳалол қилишни ният қилганмиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Авиакомпаниянинг билет сотиш бўйича агенти ёки субагенти ёки бошқа бирор кўринишдаги вакили бўлсангиз келишувингизга кўра билет нархи устига ўз фойдангизни қўйиб ёки қўймасдан сотишингиз мумкин. Меҳмонхона ва бошқа ҳизматларда ҳам ҳудди шундай. Агар сотувчи агент бўлмасангиз мижозларга кўрсатиладиган ҳизматларнинг асл нархи ва қўяётган фойдангизни очиқ айтишингиз керак, чунки бундай ҳолда сиз мижознинг вакили ҳисобланасиз. Сотувчи (хизмат кўрсатувчи) ёки мижоз билан келишмай яширинча ўртадан пул ейишингиз дуруст эмас.

1). Жоиз.

2-3). Юқоридаги қоидага қаранг.

4). Қонун-қоидаларга кўра шундай қилиш таъқиқланмаган бўлса, кўзбўямачилик ҳисобланмаса монелик йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat