Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим яқинда намозни бошладилар 1,5 ой бўлди. Тасбех, такбир, хамдни намоз ўқиб бўлиб намоздан ташқарида қиладилар, фарздан олдин иқомат такбири айтмайдила, витр намозини ўқимайдилар. Шу кифоя деб қўя қолади. Навбатчиликда қолса қазо намозлариниям ўқимаяпдила. Тез тугатадила намозни. Ўқишни бошлаганларида жуда хурсанд бўлгандим, лекин хатоларини тўғирлай олмаяпман. Илмли одамнинг маслахатлари керак деб ўйладим.
– Ва алайкум ассалом! Сиз шошилманг, бошлаганига ва ўқиб турганига шукур қилинг. Валлоҳу аълам!