Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Мен давлат ташкилотида ишлайман. Ишим ҳисобат йиғиш ва шу ҳисоботимни ҳисоботни қабул қилиб олувчи ходимга тақдим этишдан иборат. Ҳисоботимни йиғишим мобайнида ҳақиқатни кўрсатсам, яъни бор маълумотни берсам, ҳисоботимни қабул қилувчи ходимлар "бу маълумотларингиз бизга тўғри келмайди" деб қабул қилишмайди ва ўзгартириб ёлғон маълумот беришимни талаб қилишади. Мен ҳисоботимни ўзгартириб, ёлғон маълумот беришга мажбур бўламан. Шундай ҳолатда ишлаб топган маошим ҳалолми?