Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичкуёв

19:46 / 19.06.2015 | Хуршид Мустафаев | 3895

Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Эркак киши ичкуёв бўлиб қайнота ёки қайнонасикида яшашининг шариатдаги ҳукми тўғрисида маълумот берсангиз, илтимос! Яна бир масалада тўхталиб ўтмоқчи эдим. Негадир менинг бундан олдин берган бир неча саволларимга жавоб келмаяпти. Бунга асосий сабаб нима бўлиши мумкин? Демоқчи бўлганим саволларим саёз берилганми ёки жавоб изланмоқдами? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ичкуёв бўлишдан шариатда ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Лекин қайнисингиллар орасидаги номаҳрамликка эътибор қаратиш керак. Яъни улар сизнинг ёнингизда ўз сингилларингиз каби юришлари жоиз эмас. Яъни юз ва кафтларидан бошқа жойларини ёпиб юришлари шарт. Валлоҳу аълам.

Саволларингизнинг ҳаммасига тўлиқ жавоб берилган. Администратор.

Топ рейтинг www.uz Openstat