Ассалому алайкум! Вилоятларнинг баъзи бир жойларида ҳар йили наврўз байрами муносабати билан дабдабали байрам уюштирилади ва ҳар йили ўша қишлоқнинг қайсидир йилда тугатган йигитлари байрамни катта-катта харажатлар билан таниқли артистларни фалон 2 минг, 3 минг доллар бериб чақиришади. Бу йилги ўша тадбирга мени ҳам чақиришмоқда. Буни ортиқча дабдабабозликни қилиш қанчалик тўғри? Қишлоқ жойларда касалманд, кўчаси ёмон бўлиб кетган йўллар ва мактаблар кўп. Ана ўша жойларга пулни ишлатиш керак эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Беҳуда исрофнинг ўрнига сиз айтган ишларни қилинса, савоб ҳам олинади. Валлоҳу аълам!