Шайх ҳазратлари Биз оила аъзоларим билан яъни мен, рафиқам ва икки фарзандимиз билан бир ярим йилдан бери АҚШ да яшаб келяпмиз. Аллоҳ насиб қилса яқинда учинчи фарзандимизни кутяпмиз. Аллоҳнинг бергани ўгил болса исми тайёр ин ша Аллоҳ, қиз бўлса олдиндан динимизга бир муносиб исм қойиш ниятида иймонли, инсофли бўлсин деган ниятда хозирча Иймона исмини қўйиш ни ният қиб турибмиз. Шу исмга шариатимиз нима дейди ва сизнинг фикрингиз қандай. Жавобингиз учун олдиндан сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.