Ассалому алайкум! Ўнг оёқ тиззамда жаррохлик амалиёти ўтказилгандан сўнг етарлича букилмайдиган бўлиб қолди. Жаррохлар айтишича бу холат хамма шу холатдаги беморларда кузатиларкан. Намозда ўтирган холатда ўнг оёқ устига ўтира олмаяпман. Агар ёнга олсам ёнимдагиларга халақит беришим мумкин. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўзингизга қулай ҳолатда ўтириб ўқийверинг. Қибла томонга узатиб ўтирсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!