Мазкур саволлар жуда муҳим ва менинг ҳаётимда воқеъликда мавжудлиги учунгина сўраяпман. 1) Ғайридинларга фоизга пул берса бўладими? 2) Рибо моллари тоифасига интернет тармоғидаги шартли электрон пуллар кирадими? Мисол учун мен 100 электрон пул белгисини бошқа одамдан интернет тармоғи орқали олиб, 1 ойдан кейин 110 интернет пули қайтарсам рибоми? 3) Менининг номимга 15 йилга ипотека кредити олинган. Мен бунга қаршиман, аммо отам шариат масалаларини тушунишни ҳоҳламайди. Ушбу уйга бизнинг ҳеч қандай эҳтиёжимиз йўқ. Ҳар ойда менинг иш ҳақимдан мазкур уйга кредитни қоплаш учун маблаҳ тўланмоқда. Менинг олдимда 2 та йўл бор. 1 чиси уйдан воз кечиб, пулни тўламай қуйиш. Унда отам томонидан бошида тўланган 35 млн атрофидаги пул куяди ва уйимда отам билан катта жанжал бўлиши тайин. 2 чиси тўлашни давом этиш. Бунда шариат бузилаётганлиги мени қийнаяпти, чунки ушбу уйнинг менга умуман кераги йўқ, эҳтиёжим ҳам йўқ. Ҳозир кредит тўлик тўланмагунга қадар мазкур уйни бошқа одам номига ўтказиб бўлмайди. Илтимос, ёрдам беринг нима қилай? ?
- Аввало саволни битта бериш керак. Қолаверса, ҳамма саволга бир жавоб ҳаммаси жоиз бўлмаган ишлардир.