Ассалому алайкум! 1). Мен насияга телефон сотганман. Аммо ҳаридор пулини тўлай олмай телефонни қайтарди. Энди телефонни бозорда сотиб ўртамиздаги қарзини узиб, қолган пулни ўзи олиб қолиши керак. У телефонни мени аёлим ўз пулига қайта сотиб фойда кўриш мақсадида сотиб олса бўладими? Мен унга фақат сотишда ёрдам бераман холос. Фойда ҳам пул ҳам аёлимники бўлади. 2) Аллох 2 ҳалол шерик бўлса 3 шерик мен бўламан деган. Шу мақсадда эр-хотин шерик бўлиб бизнес қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.
2). Бўлади. Валлоҳу аълам!