Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Сизлардан бир нарсани маслахатини олмоқчи эдим. Кредит фоиз рибо харом эканлигини биламан. Шунинг учун шундан сақланиш мақсадида ўзим билмаган холда шунга аралашиб қолишдан сақланиш учун сизларга бу саволни йўллаяпман. Бизда шундай техно дўконлар бор у ерда товарлар 1 йилга кредит системасида яни бўлиб бўлиб тўлашга берилади лекин фоизи йўқ ўзини нархига. Яни ёзилган нархини бўлиб бўлиб тўлайсиз холос. Хеч қандай қўшимча фоиз ёки бошқа тўловлар қилинмайди. Бизни хам хозир шунга эхтиёжимиз бор эди. Шунга сиздан сўрамоқчи эдим агар фоизи рибоси бўлмаса биз хам ушбу кўринишдаги савдо сотиқдан фойдалансак бўладими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Бўлади. Ўзингизни пулингизга олсангиз ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам! Мани сораб билмоқчи боган нарсам - "Бизни хам хозир шунга эхтиёжимиз бор эди. Шунга сиздан сўрамоқчи эдим агар фоизи рибоси бўлмаса биз хам ушбу кўринишдаги савдо сотиқдан фойдалансак бўладими?" Фойдалансак бўладими ? Фойдалансак бўладими дип соравотти шу одам, бу ўзи шу ишни қилмоқчими ёки уша доконлардан олмоқчими ҳаридор сифатида? Ўзи йўлга қўйса ва шариатда белгиландан савдо аҳкомларини қилса ўринли бўлади дип жавоб берганмисиз ? Чунки агар ҳаридор сифатида шу савдо қилмоқчи бўса, уша дўконлар агар белгиландан пул тўлаш муҳлати ўтиб кетса, устига устама яни қўшимча пул тўлашга мажбур бўлади, уша нарса улани орасидаги шартномада ёзилган, бу рибо боб қоладими ?
– Ва алайкум ассалом! Сотувчи ва харидор шариат қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилишса, мутлақо жоиз. Кечиктириш учун жарима масаласини бирон аҳли илм олдига боринг, кенг тушунтириб беради. Валлоҳу аълам!