Ассалому алайкум! Мен дорихонада ишлайман бази бир шундай дорилар борки икки ойликкача бўлган хомилани туширишда ишлатилади. Одамлар шундай дориларни сўраб келишганда уларга сотгудай бўлсам гунохига шерик бўлиб қолманми?
– Ва алайкум ассалом! Диёнатли шифокор ҳомилани тушурмаса онанинг соғлиғига жуда катта хавф етиши мумкинлиги айтса онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳомилани тушуриш ҳолати бор. Бошқа ҳолатда эса бу иш жоиз эмас. Шу туфайли сизлар фақат шифокор йўлланмаси билан келган беморгагина шу дорини сотинглар. Валлоҳу аълам!