Ассалому алайкум! Хадис ва хаётни 4 жузи поклик китобида, Бир хадис ўқигандим, унда "Тахорат учун Валхон деб айтиладиган шайтон бор, Сув васвасасидан сақланинглар" дейилган экан, Валхон ни тушундим, Лекин Сув васвасасини тушунмадим, Сув васвасаси кандай булади? Аломатлари қандай? Муолажасичи?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратдаги сув васвасасига ювиладиган аъзоларга сув етган-етмаганида иккиланиш, неча маротаба ювгани борасида иккиланиш, сув пок-нопоклики борасида иккиланиш киради. Унинг васвасасидан таҳорат ва ғуслни бошлашда «Аъузу биллаҳи» ва «Бисмиллаҳи»ни айтиш билан, эътиборни ва хаёлни бир жойга қўйиб, турли шубҳали фикрлардан узоқда бўлиш билан сақланиш мумкин. Валлоҳу аълам!