Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эркак гинеколог

20:18 / 07.08.2023 | سغديانة | 1259

Ассалому алайкум! Бугунги куннинг энг оғриқли нуқталаридан бири бўйича савол бермоқчиман. Жума куни фарзандли бўлдик алҳамдулиллаҳ. Эркак гинекологга тўғри келмай деб жуда дуо қилгандим. Борганимизда навбатчи эркак экан лекин бошқа аёл акушерлар ҳам бор экан бахтимга шулардан бири доялик қилди алҳамдулиллаҳ. Лекин ўша эркак кишининг билими зўрми билмайман туғруқ тугагач ҳолатимни кўриш учун аёл доя эркак гинекологни чақирди. Мен оғир бир аҳволда ётибман эндигина туғиб бўлганман, туғиш азобини биласизлар. Шунда йўқ у киши кирмасин десам ҳам аёллар соғлигинг учун муҳим жим деди. Жуда асабим бузилди. Келиб қорнимни ушлаб нималардир қилди, мен қийналиброқ туғдим, оғир ётибман, ҳеч нима қилолмадим. Ўзи ҳам кулиб кулиб ҳазил қилиб шу қизни юзини ёпиб қўйингларда мени навбатимда эди лекин туғдирмасин дебди ўзи кўрганим ҳам йўқ деб у бу деб кўриб кетди. Кейин яна асаб бўлган ҳолатим она ва бола хонасига ўтганимиздан кейин ўша доктор навбатчилигида аёллар хонасига тўўғри кириб аҳволинг қандай деб аёл ҳамшира билан кириб юраркан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз. Раддомни биласиз оналар ўзи қийинчиликдан энди қутулиб боласи билан бўлиб ҳар хил аҳволда ётади. Мен табиийки рўмолда эмасдим у эркак тўғри хонамизга кириб келаверди, тавба қилдим. 1-кирганида тез тез рўмол ўраб олдим, лекин барибир авратимга кўзи тушди. 2-мартасида болани эмизётгандим йиғлаб турган эди, нима қилишга лолман, шундоқ кириб келяпти, ундан тескари бўлиб кўрпани ярим қилиб орқамдан ёпишга улгурдим холос. Лекин барибир яна авратимга кўзи тушди. Туриб рўмол ўрай десам ҳам барибир кўриб ўтиради бир хонадалиги учун. Жаҳлим чиқиб гапирганим ҳам йўқ. Гапирмайдиган қиз шумии деб яхшими аҳволиз деб қисқа савол жавоб қилиб чиқиб кетди. Шерикларим билан эса обдон савол жавоб қилиб ўтирди, улар очиқ ўтирибди, пижамаларда, боласини эмизяпти, бу эркак оғримаяпсанми тикиш жойи қандай деб сўраб ўтирибди. Шунақа жаҳлим чиқиб зўрға ўзимни босиб турдим ишонасизми. Мен нима қилишга ҳайронман, кўрпани ярим ёпиб тескари тарафда бола эмизиб турибман. Бу ҳолатга одамнинг йиғлагиси келади. Айтингчи биз муслималар нима қилайлиик шу вазиятларда, гуноҳкор бўламизми шунақа ҳолатларда, тўғриси, қийналиб кетаман жуда-жуда шунақа вазиятларда. Раддомда эркак ишлашининг нима кераги бор, зарурми шу астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, Аллоҳ барчамизни ислоҳ қилсин. Биз иложсиз муслималар шунақа вазиятлардан чарчаб кетяпмиз, нима қилсак бўлади, гуноҳи кимга бу ишларни? Эркак-аёл шу даражада аралашиб кетган жамиятда яшашга қийналиб кетдик, аврат, маҳрамият масалаларида!..


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол-ҳаром ва маҳрамлик масаласини тушунмайдиган ёки тан олгиси келмайдиганларга улар тан оладиган дунёвий қонунчиликдаги ҳуқуқларингиздан келиб чиқиб муомала қилсангиз ва устидан шикоят қилсангиз бўлади. Эркак гинеколог текширувидан ўтишга мажбур эмассиз. Ўз шаънингизни ҳимоя қилиш учун қонуний ҳуқуқларингиздан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat