Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволимга жавоб берганингиздан жуда мамнун бўлдим. Аммо илмсизлик қилиб бироз тушунмадим. Агар сизга малол келмаса саволимни бошқатдан ёзмоқчи эдим. Савол: Тижорат учун кузда 5000 сўмдан 6 тонна наматак олган эдим. Олганимизда янги узилган эди. Ҳозир қуриши натижасида 4,4 тонна наматак уйимда турибди (1,6 зарар). Ҳозирча сотиш ниятида эмасман. Бозорда нарҳи ҳали ҳам 5000 сўм. Айтингчи, мен қанча закот беришим керак? Вақтингизни олганим учун узр. Мақсадим фарзимни комил адо этиш.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- 4, 4 тонна наматак 5000 сўмдан қанча пул бўлишини ҳисоблайсиз. Нисобга етса, 2,5 % ни закотга чиқарасиз.