Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик ва закот

11:42 / 16.07.2021 | Muhlisa Baymatova | 1380

Ассалому алайкум! Рамазон пайтида 2000$пулим (5ой тўлган эди пулимми йиғишни бошлаганимга) ва 700$ қарзим (қарззи бериш муддати келмаган эди) бор эди. Закот бераман деб юриб, хар хил малумотларни кўргандан кейин закот манга фарз бўлмаган деган хулосага келгандим. Саволим қуйидагича: 1. Манга закот фарз бўлганмиди? 2. Қурбон хайитта қурбонлик қилишим керакми? 3. Агар закот фарз бўлса, ўша рўза пайтида закотти ният қилиб 400 минг сўм берган эдим, уни минус қилиб закот бераманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимиз киши закот бериши фарз бўлиши учун, закот олиши учун, қурбонлик қилиши вожиб бўлиши ва тиланчилик қилиши ҳаром қиладиган нисоблар бор. Қуйида бу нисобларнинг тафсилоти келтирамиз:

Нисоб уч хил бўлади. 

1. Закот бериш вожиб бўлиши учун нисоб;
2. Закот олмаслик учун белгиланадиган нисоб.
3. Тиланишни ҳаром қиладиган нисоб.
Биринчи нисобни белгилашда ҳожати аслийдан ташқари номий (ўсиб турувчи) моллари ҳисобланади. Масалан: тилло, кумуш, нақд пуллар, тижорат моллари ва закоти берилиши шариатда белгиланган чорва ҳайвонлари.
Иккинчи нисобни белгилашда эса, ҳам номий, ҳам номий бўлмаган молларни ҳисоб қилинади. Ўсиб турувчилари юқоридагилардан маълум. Номий бўлмаганлари эса, тижорат мақсадида бўлмай ўғиллар учун сотиб олинган қуруқ ерлар, (ўзи ўтирган уйининг ёнидаги хоналардан ташқари) ижарага берилмай бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилиб, уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидириғлар(агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил қизларнинг нисобига ҳисоб қилинади), ҳеч вақт истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, телевизор ҳам ҳожати аслийдан ташқари мол ҳисобланади. Бу нарсалар гарчи закот беришда ҳисобга олинмасада, закот олишда ҳисобга олинади. Кимнинг ҳожати аслийсидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, закот нисобига етса, ундай кишиларга закот олиш жоиз эмас. Лекин, зиммасига қурбонлик қилиш, ҳамда фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Биринчи нисобни билиш, закот берувчилар учун зарур. Иккинчи нисобни билиш эса, ҳам берувчи(ўз ўрнига бериши учун), ҳам олувчи учун зарурдир. Чунки бу нисобга ҳам кўп ҳукмлар тааллуқлидир. Масалан, садақаи фитр бериш ва қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Садақа олмаслик (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслик, назр қилинган нарсаларни олмаслик керак бўлади.
Учинчи нисоб бир кунлик егулиги бўлатуриб, тиланчилик қилиши ҳаром бўлган нисобдир. (Умдатул фиқҳ).

1). Юқоридагига кўра, қарзингизни чиқариб юборсангиз 27.200.000 сўмга тенг пул маблағингиз, тилло ва кўмуш буюмларингиз бўлса, нисоб эгаси бўласиз. Нисоб эгаси бўлган кунингизга бир йил тўлиб, зиммангизга закот фарз бўлади. Ундан оз бўлса закот фарз эмас. Шунга кўра сизнинг пул маблағингиздан ташқари тилло ва кумушингиз бўлмаса, нисобга етмаганлиги туфайли закот сизга фарз бўлмайди.
2) Қурбонлик учун ҳам юқоридаги тафсилотга кўра мол-мулкингизни ҳисоб қилишингиз керак. Нисобга етган бўлса, қурбонлик қилишингиз вожиб бўлади.
3) Келажакда бериладиган закот ҳисобидан ният қилиб берган маблағингизни закотнинг умумий суммасидан айриб ташласангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat