Ассалому алайкум! Рус ва инглиз тилиларда динний китоблар ўқилса яхшими?
– Ва алайкум ассалом! Бошқа тилларда диний китобни ўқиш жоиз, лекин ишончли шахс ва ишончли манбаалар бўлиши шарт. Оддий мисол, ҳамма талаба Мунжид китобидан фойдаланади. Уни мусулмон бўлмаган яҳудий бир шахс ёзган. Исломий терминларни жуда кўпини бузиб талқин қилган. Инсоннинг ҳар бир ўқиган маълумотидан қалбига бир уруғ экилиб қолади. Умрининг охиригача у нарса чиқиб кетмайди. Шунинг учун шубҳали ва нотўғри маълумотлардан сақланиш зарур. Валлоҳу аълам!