Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лизинг фаолиятига шериклар

00:00 / 08.08.2011 | eski savollar | 1380
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари!.Аллохдан килаётган эзгу амалларингизни баракотли килишини ва бизларни хам узок муддат нафлантириб юришини сурайман.Аллох умрингизни узун килсин,халкимиз,миллатимиз бахтига сог булинг. Хурматли устоз!Аввалги берган саволимга жавоб берганингиз учун сизга уз миннатдорчилигимни билдираман.Компаниямиз лизинг фаолияти билан шугулланишини аввал айтиб утган эдим.Кушма корхона макомида ташкил этилган компаниямизда Малайзия давлатидаги йирик банклардан бири хамда Узбекистон Республикаси Ташки иктисодий фаолият Миллий банки асосий улушдор хисобланишади.(Хар иккисига устав капиталининг 35%идани тугри келади,бундан ташкари яна чет эллик 2 та улушдорлар бор) Аллохга шукрки,компаниямиз иши ривожланиб бормокда.Уз маблагларимиз чекланганлиги боис хозирги пайтда мижозлар сонини ортиб бориши хисобига улар талабини кондириш учун рахбариятимиз томонидан кушимча маблаглар жалб килиш йуллари кидирилмокда,айтиш мумкинки бу борада хам анчайин муваффакиятларга эришилди.Янги маблагларни жалб килиш учун араб давлатларининг биридаги молиявий муассаса билан музокара олиб бориляпти.Шунингдек,бугунги кунда куплаб лойихаларни молиялаштириш максадида асосий таъсисчимиз булган Узбекистон Республикаси Ташки иктисодий фаолият Миллий банкидан миллий валютада сум жалб килинмокдаки,олинган пул маблаги учун компаниямиз томонидан банкка % тулаш шарт булади.Хар бир алохида олинган лойиха буйича пул маблаги(гаров ва бошка таъминотга оид хужжатлар расмийлаштирилгач) Марказий банкдаги конвертация килиш учун мулжалланган блок счетга ташланади хамда Марказий банк расмий курси буйича катъий валютага айлантириб берилишини кутади.Шу ерда бир нозик нукта юзага чикади:Олинган пул маблаги учун гаров расмийлаштирилаётганда гаровга олувчи факатгина бизнинг лизинг компания эмас,балки банк хам 2-гаровга олувчи сифатида нотариус оркали расмийлаштирилади.Асосий савол шундай:Банк лизинг компаниясига пул бергани холда фоиз олади- рибога йул куйилган буладими ёки ушбу лойихага шерик сифатида лизинг фаолиятини амалга оширган хисобланадими.Бундай холларда кандай йул тутилса,шариатимиз талаблари бузилмаган булар эди.Узун савол бериб,машаккатга куйганим учун олдиндан узр сурайман.Аллох сиздан рози булсин.Жавобингиз учун олдиндан рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Фоиз олса, рибо бўлади. Шерик бўлса, фойдадан бунчаси деб белгиланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat