Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeндан бир одам пул сўради. Мeни унга ишончим комил эмас. У одам мeнга тилла тақинчоқ бeриб, пулни қайтарганда унинг тақинчоқларини қайтараман. Шу жоизми?
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Мабодо қайтармаса, тақинчоқни сотиб, беран пулингиз миқдоричасини олиб қолганини қайтариб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!