Ассалому алайкум! Мен телефон программист бўлиб ишлайман. Шунақа бир ҳолат бўлдики бир мизож олдимга келиб телефоним кодлаб коди эсимдан чиқариб қўйдим деган эди. Нарҳини келишдик ва ишини битириб бедрдим. Кейин орадан 4-5 кун ўткандан сўнг бир танишимдан билиб қолдимки ўша кунги телефон ўғирланган ва жиноятчи қўлга олинган бўлган. Катта эҳтимол билан телефон эгасига қайтарилган бўлса ҳам керак. Ўша кунги топган пулим ҳалолми ёки ҳаром? Ҳаром бўлса савоб умид қилмасдан садақа қилиб юборишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!