Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тижорат

23:51 / 21.08.2022 | MAXTEL A6 | 726

Ассалому алайкум! Рақобатчиларимиз мижозларимизга нарх навони омонат сифатида берса биз мижозларимизни авраб мижозларимиздан олишимиз жойизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Улар ўзларидаги омонат гапни сир сақлашлари вожибдир.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَإِذَا حَدَّثَ الرَّجُلُ بِالْحَدِيثِ ثُمَّ الْتَفَتَ فَهِيَ أَمَانَةٌرَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон киши бир гапни айтса-ю, у ёқ-бу ёққа қараб қўйса, ўша омонатдир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. 
Шарҳ: Бундай пайтда ўша гап соҳиби «Бу гапимни ҳеч кимга айтма», деб таъкидлашининг кераги йўқ. Ўша биров эшитиб қолмадимикан, деган маънода аланглаб қараб қўйишининг ўзи етади. Ким мазкур ҳолдаги гапни бошқаларга айтса, омонатга хиёнат қилиб, чақимчилик қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat