Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиётганимга 3 йил бўлди Алҳамдулиллах намоз ўқиётганимга базан кулгим келиб кулгим қистаб намозни зурға ўқирдим бузуб қўймай деб ҳозир шу даражада кулгим келади кулгим қистайди махфий ва жаҳрий қироатда ҳам қироат ҳам қилолмаяпман кулиб юбормай деб кайфиятим бўлмаса ҳам намоз бошласам кулгим келди. Кийин асабим бузилиб кетади, шунда ҳам кулгим келаверади намозни бузиб қайта ўқийман базида нима бўлаётганини билмаяпман нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг ҳузурида турганингизни ҳис қилинг, ўқиётган сураларингизнинг маъносини тадаббур қилинг. Буларни ҳам эплай олмасангиз руҳшуносга кўрининг. Валлоҳу аълам!