Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, ман намоз ўқишни яқинда бошладим (Ҳозирча фақат Жума намозига чиқвомман). Аммо хали намозни мукаммал ўрганганим йўқ. Ман шу кунгача ёдлашга қийналганим ва тан оламан эринганим учун қаъдада ўтирганда: «Аттахиййат» ва «Салавот»ларни айтолмасдим. Фақат Роббана дуосини ўқиб қўярдим халос. Савол:1). Шу кунгача (Аттахиййат ва Салаватсиз) ўқиган Жума намозларимни хукми қандай бўлади?
2). Агар манга ўхшаган (ўқишни янги бошлаган) одам намоз пайтида сураларда адашиб кетса нима бўлади?
3). Ман бугун жума кунидаги Жума намозида «Аттахиййат» ва «Салавот» ўқишга харакат қилдим лекин адашиб кетавердим ёки сўзлари эсимга тушмади ва яна шуларсиз ўқидим. Бу (сурани чала-чулпа ва охирига етказмай ўқиганим) учун гунохкорманми?
4). Жума намозида ният 4 ракат суннатида алохида ва 2 ракат фарзида алохида ва яна 4 ракат суннатида алохида-алохида қилинадими ёки факат азон айтилиб намозга илк бор сафлангандами?
5). Ман зам сурага хамма ракатларда факат «Ихлос» сурасини ўқийман, чунки бошқаларини хали ёдламадим. Бу мумкинми?
Ва алайкум ассалом! 1). Қаъдада ўтириш фарз, аттаҳийятни ўқиш вожиб. Вожиб тарк қилинса намоз адо бўлади. Гарчи камчилик билан адо бўлсада. 2-3). Аллоҳ Ғофуур Роҳийм. 4). Ҳар намознинг бошлашдан аввал. 5). Ёд олгунингизгача мумкин. Валлоҳу аълам!