Ассалому алайкум! Ўқишда бир тадбир учун пул йиғишга тўғри келди. Ўшанда пулим етмагани сабабли бир дугонамга ўрнимдан қўшиб тур сенга эртага бераман дидим, у майли деб ўша пулга яна озроқ қўшиб мени номимдан бериб юборибди. Эртаси куни пулни берганимда қоганини қачон берасан диб айтди. Мен эса сенга ортиқчаси билан бер димагандим қанча қўшиб тур диган бўлсам шуни бераман диганимда қогани ҳам сени бўйнингда қарз бўб қолади диди. Айтингчи ростан қолган сўм ҳам менга қарз ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, сизнинг буйруғингизсиз тўлаб юборганини сиздан талаб қила олмайди. Валлоҳу аълам!