Ассалому алайкум! Бир дўстим бор гоҳида намоз ўқийди гоҳида намозни четга суриб қўйиб “мани ишимда баъзи ишларим битиши учун амалдор кишилар билан спиртли ичимликлар ичишимга тўғри келади” деб ичиб ҳам юради. Дўстимнинг бу қилиб юрган иши хақида тушинтириш берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уни ҳам ичиб ҳам намоз ўқишини нотўғри деманг, балки ичиши нотўғрилигини айтинг, лекин намоз ўқишини нотўғри деманг. Намозни бутунлай ташлаб қўймасин. Валлоҳу аълам!