Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомила ҳақидаги Оят

00:00 / 05.01.2012 | eski savollar | 2349
Ассалому алайкум ҳурматли Устоз, 1 савол билан мурожаат қилмоқчи эдим:Қур'они Каримда ҳомиладорларга алоқадор оят қайси сурада эканини этолисизми? Ма'носи адашмасам "...АЛЛОҲ ҳомиланинг ҳам ҳомиладор аёлнинг ҳам аҳволидан ҳабардор Зотдир...". Буни ислом.уз сайтининг асосий бо'лимидан о'қиганидим, лекин эсимда қогани шу экан. Излаш бо'лимидан топомадим. Саволимда ҳатолари бо'лса илтимос жахлиз чиқмасин...Дин ё'лидиги ҳизматлариззи АЛЛОҲ муносиб мукофотласин, бахтимизга саломат юрин.абдулазиз...

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Сиз истаётган оят Раъд сурасининг 8­­­ ва 9 ояти бўлса керак. Унда шундай дейилган:"Аллоҳ ҳар бир урғочининг ҳомиласини ҳамда бачадонлар нуқсон ёки зиёда қиладиган нарсаларни биладир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир.У, ғайбни ҳам, шаҳодатни ҳам билгувчидир. У буюкдир, юксакдир". Шунингдек, Фотир сурасининг 11 оятида ҳам шунга ўхшаш мазмун бор. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat