Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!Ҳурматли Шайх Хазратлари!Вақти-вақти билан Сизга савол бериб тураман ва, алхамдулиллах, жуда хам тулиқ ва қониқарли жавобингизни оламан. Аллоҳим умризни, илмизни зиёда қилсин. Бугунги берадиган саволим учун олдиндан Сиздан узур сўриман. Манга битта масалани ёритиб берсангиз, илтимос. Эр жуфти халолига "Ман сан билан яшолмайман, биз бир-биримизага тоғри келмаймиз, мани сандан кўнглим қолганига анча бўлган" - шу каби гапларни гапирсаю, аммо талоқ сўзини этмаса, ва яшашда давом этаверса (ўртада фарзанд борлиги учун), ўртада талоқ тушадими ёки йўқми?Жавобингиз учун катта рахмат.Хурмат билан, Дилноза
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Талоқни очиқ англатмайдиган гапларни талоқ нияти билан айтса талоқ тушиши мумкин. Нияти бўлмаса, тушмайди. Сиз кинояли талоқ деган мақолани топиб ўқинг.