Ассалому алайкум! Чет эл корхоналари(ҳалол касб билан шуғулланадиган, ишлаб чиқариш, техника машина ва ҳоказо) аксияларини қисқа муддатга (кун, соат) сотиб олиб ва сотиш орқали фойда кўриш жоизми? Оддий акциялар билан. Кўтарилиш ва тушишини тахмин қилиш орқали эмас.(СФД эмас). Саволим акциялар ҳақида эди, валюталар эмас ва бу бўйича ҳам оз бўлсада саволлар бор экан. Аммо улар ҳам нефт, олтин, кумуш, семент ва ҳоказо буюмлар ҳақида. Хазрат роҳимаҳуллоҳ акция ҳақида ҳалол иш билан шуғулланса шариатга мос иш бўлса жоиз деган эканлар. Мен буни тушундим ва саволим форекс ҳақида ҳам эмас, нефт тилла кумуш ҳақида ҳам эмас. Асли бор ёки йўқ нарсалар - буюмлар ҳақида эмас Саволим - Акцияни ўша ҳалолини яъни ҳалол нарсалар билан шуғулланувчи кампания аксияларини қисқа муддатга олиб сотиш. Саволим фақатгина қисқа муддатга савдо қилиш ҳақида эди.
– Ва алайкум ассалом! СПОТ билан сотиб олиб, акция номингизга ўтганидан сўнг СПОТ билан сотсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!