Ассалому алайкум! Анча йил олдин амаким мени ўзи ишлайдиган фирмага ишга жойлаштирди. Оилавий шароит тақозоси билан 3 йил ишлаб ишдан чиқдим. Орадан сал ўтиб амаким ҳам келишолмасдан бўшади. Ундан 2 йил ўтиб ўша фирма мени катта ишга таклиф қилди ва ҳозир шу ишда ишлайман. Амаким эса бунга қарши. Бу ерда ким ҳақ?
Ва алайкум ассалом! Биз буни қаердан биламиз? Бундай саволларни икки тарафнинг гувоҳлигида ва жонли мажлисда кўрилади. Валлоҳу аълам!