Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушуши ҳақида

11:12 / 03.07.2014 | Muhammadyusuf007 | 2660
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! http://www.islom.uz/savollar/smf/index.php/topic,30063.msg151342.html#msg151342 (Устоз, сиз билан дийдорлашишдан умидвор ҳолда яна мактуб йўлламоқдаман! Бу сафарги саволим қуйидагича: Эр ва хотиндан бири зино қилганда талоқ тушадими ва бунда никоҳланиш керакми? Аллоҳ бизни ҳам сиздек олимлардан бўлишимизни насиб айласин! - Талоқ тушмайди.) Шу жавобингизни далил қилиб бир дўстимга: “Эр зино қилганда хотинига талоқ тушмайди” десам, У: “Мусулмон одам зино қилганда иймони ундан чиқиб туради, эр ёки хотин иймондан чиқса талоқ тушади” деди. Ойдинлик киритиб берсангиз? Узтоз илтимос бу саволим билан хато қилган бўлсам кечиринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Зино вақтидаги иймон чиқиши бошқа гап. Ундай бўладиган бўлса, зино қилган одам намоз ҳам ўқий олмаслиги керак бўлади. Дўстигизга айтинг, билмаган нарсасига аралашмасин. Диний илмларни тўла эгаллаб, хатм кутуб қилиб, устозлардан рухсат олганидан кейин бирор нарса дейиши мумкин бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat