Ассалому алайкум! Оламдан ўтган яқинларга мактуб ёзиш мумкинми? Масалан улардан кечирим ва рози бўлишларини сўраб.
– Ва алайкум ассалом! Улар сизнинг мактубингизни ўқишмайди. Бунинг ўрнига улар учун Аллоҳга дуо қилиб истиғфор айтинг. Дуода астойдил бўлсангиз ва солиҳ амалларда бардавом бўлсангиз охиратда Аллоҳ таоло уларни сиздан рози қилиб бериши умид қилинади. Валлоҳу аълам!