Ассалому алайкум! Қайнонам билан уч йилдан буён чиқиша олмаймиз. Шу сабаб эрим билан орамизга ҳам коп совуқчиликлар тушди. Оилавий жанжал пайти турмуш ўртоғимга алоҳида олиб чиқиб кетинг бўлмаса яшамиман деган эдим. Улар жахл устида шу йил август ойигача алоҳида чиқсак чиқдик бўлмасам жавобингни бердим деган эди. Саволим шуки август ойигача алоҳида чиқиб кета олмасак орага талоқ тушадими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Талоқни бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан орага талоқ тушади. Валлоҳу аълам!