Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Биз мўмин мусулмонлар бутун дунёни ва ундаги ҳамма нарсаларни Аллоҳ яратганига иймон келтирамиз. Шунингдек, Аллоҳ таоло инсонни ушбу борлиқда азизу мукаррам ва Ўзининг ер юзидаги халифаси бўлиши учун яратганига ҳам иймон келтирамиз. Аллоҳ яратган инсон, Аллоҳ яратган борлиқда фақат Аллоҳнинг кўрсатмаси, динига амал қилиб яшамоғи лозим эканлигига, ҳам иймон келтирамиз. Аллохга беадад шукр 5 маҳал намоз ўқийман, рўзаларни тутаман, пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўйича яшашга ҳаракат қиламан. Устоз, лекин баъзида иймоним пасайиб қолади. Устоз, иймоним бақувват бўлишига нима қилай? Маслаҳат беринг. Вақтингизни аямай бизга ёрдам бераётганиз учун каттадан катта раҳмат! Аллоҳ умризга, ризқингизга барака берсин. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Диний китобларни кўп ўқинг. Доимо астағфируллоҳни айтиб юринг!