Ассаламу алайкум! 1. Биз чет давлатлари учун саёҳат пакетларини сотамиз, ҳар бир сотувимиз учун бизга саёҳат ташкилотчилари томонидан маълум % миқдорда ҳақ тўланади, шу ишимиз жоизми? 2. Баъзида шу пакетлар нархига қўшимча пул қўшиб сотилади, шунда бизга бериладиган фоиз+ўзимиз қўшган пул ҳолатда фойда қолади, бу ишимиз жоизми? 3. Авиачипталарни мижозларга таклиф қиламиз, рози бўлишса уларни номига билетни сотиб олиб берамиз, бунга ҳақ оламиз, бу жоиз бўладими? 4. Баъзи давлатларга киришда сизда бориш ва қайтиш билетингиз бўлиши керак бўлади, шунда биз мижозга учишига оз вақт қолганда қайтиш билетини брон қилиб берамиз, қайтишга билет олмасдан туриб брон билан регистратсиядан ўтади, у брон билетни кейин ҳоҳласа сотиб олади ёки отказ қилса бўлади, шу ишлар жоизми? Саволларимиз жавобини топиб рисқимизни ҳалол қилишни нийят қилганмиз.
– Ва алайкум ассалом! 1). Сизлар ўша саёҳат ташкилотчиларнинг вакили ўлароқ улардан иш ҳақи олиб савдо қилиб берар экансизлар. Бу жоиз.
2). Жоиз эмас. Ўша қўшимча пул саёҳат ташкилотчиларникидир. Уларга қайтариб беринглар.
3). Авиачиптанинг нархи ва сизнинг хизмат ҳақингиз қанчалигини мижозга айтишингиз шарт. Агар авиакомпаниянинг агенти ёки субагенти бўлсангиз улар билан қилган келишувингизга кўра савдо қилаверасиз.
4). Макр қилиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!